Коррупцияга муросасизлик, ҳалоллик ва шаффофлик — давлат хизматчиларининг устувор бурчи
2026-02-16 16:15:00 / Янгиликлар

"Коррупция — давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026-йилда "фавқулодда ҳолат" эълон қиламиз!"
— Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Миробод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мирмуҳаммад Миршаҳидович Мирхамидов, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати бошлиғи Шуҳрат Худойқулович Турдиқулов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Назарович Сайфутдинов иштирокида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда давлат хизматчилари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Йиғилиш давомида иштирокчиларга:
– “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги,
– “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги,
– “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунлар,
– Вазирлар Маҳкамасининг 595-сон қарори мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида коррупцион хавфларни барвақт аниқлаш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва давлат хизматчилари фаолиятида ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш юзасидан амалий тавсиялар билдирилди.
Йиғилишда ижро интизоми, ички тартибни мустаҳкамлаш, ҳар бир ходим ўз фаолиятига танқидий ёндашиб, хулоса чиқариши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ва сифатли жавоб бериш давлат хизматчисининг энг устувор вазифаси экани қайд этилди.
Туман ҳокими таъбири билан айтганда: “Кичик хато — эртага келажакка болта уради.”
Семинар якунида барча раҳбар ва ходимлардан қонун устуворлигини таъминлаш, шахсий масъулиятни кучайтириш ҳамда ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш талаб этилди. Зеро, адолат ва ҳалоллик тамойиллари қарор топган жамиятдагина барқарор тараққиёт таъминланади.









