Анвар Сайфутдиновнинг сайёр қабули: аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, ечимлар белгиланди
2026-02-07 17:25:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалалар кўтарилди.
Жумладан:
— тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш (дўконни ижарага олиш, ер майдонларини e-auksion га чиқариш);
— уй-жой ва мулк масалалари (уй-жойни расмийлаштириш, кадастр ҳужжатлари, таъмирлаш ишлари);
— ижтимоий ҳимоя ва моддий қўллаб-қувватлаш (ногиронлиги бўлган шахслар, фарзанд даволаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам);
— маҳалла ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятидан тушган мурожаатлар (МФЙ раиси, БСК ва ижтимоий ходимлар иш фаолияти юзасидан);
— фуқаролар ўртасидаги маиший келишмовчиликлар ва яшаш шароитини яхшилашга оид масалалар.
Қабулда кўтарилган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли мутасаддилар иштирокида аниқ ечимлар белгиланди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолганлари қатъий назоратга олинди.









