Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди
2026-01-28 09:50:00 / Янгиликлар

Сессияда 2026-йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Кун тартибидан ўрин олган масалалар:
✅ Миробод туманининг 2026-йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш;
✅ Миробод тумани ҳокими ва унинг ўринбосарларини маҳаллаларга нома-ном бириктириш;
✅ Миробод тумани ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини 2025-йил IV чорак якуни бўйича ишлатилиши;
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижроси;
✅ Миробод туманида 2025-йил якунларига кўра бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги;
✅ Миробод туманида “Зарбдор тажрибаси” намунаси асосида драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш тўғрисида;
✅ Миробод тумани маҳаллий бюджетининг 2026-йилда шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисида.
Сессияда кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.









