Тошкент шаҳар прокурори Миробод туманида ёшлар муаммоларини тинглади
2026-01-15 14:10:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. А. Урманов томонидан туманимиздаги 110-сонли ИДУМда “Прокурор ва ёшлар учрашуви” тадбири ўтказилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари У. Мамаражабов, туман прокурори Б. Абдуллаев, туман ИИОФМБ бошлиғи У. Насриддинов, ҳоким ўринбосарлари, ёшлар етакчилари ҳамда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида ёшларнинг турли соҳаларга оид муаммо ва таклифлари тингланди. Шунингдек, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ҳамда мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилди. Ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар эса масъул ташкилотларга бириктирилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.









