ТАЙИНЛОВ
2025-12-22 18:25:00 / Янгиликлар
Подполковник Насриддинов Улуғбек Садриддинович Тошкент шаҳар Миробод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Насриддинов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган.
Подполковник Улуғбек Насриддинов ички ишлар органларида меҳнат фаолиятини 2006 йилда бошлаб, турли йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ИИВ тизимида жиноят қидируви, уюшган жиноятчилик йўналишларида масъул раҳбарлик ва тезкор лавозимларда хизмат олиб борган.
