Миробод туманида яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари кўриб чиқилди
2025-12-10 09:25:00 / Янгиликлар
9 декабр куни Миробод тумани прокурори Б.Т. Абдуллаев раҳбарлигида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги, солиқ инспексияси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, банклар, ички ишлар органлари ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида туманда яширин иқтисодиёт кўламини камайтириш, қўшимча манбаларни аниқлаш ва ундириш ишлари, шунингдек солиқ қарздорлигини бартараф этиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида умумий овқатланиш шоҳобчалари, норасмий бандлик, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида яширин иқтисодиётни қисқартириш чора-тадбирларини янада кучайтириш бўйича масъул идораларга аниқ вазифалар юкланди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.


