Миробод туманида кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди
2025-11-18 18:45:00 / Янгиликлар

Бугун, 18-ноябр куни Миробод тумани ҳокимлигида туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, туман прокурори Бобур Абдуллаев ва ИИОФМБ бошлиғи Отабек Хаджаевлар раҳбарлигида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати кузги мавсуми доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, туман экология бўлими мутасаддилари, туман соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, туман санепидқўмита бошлиғи, шунингдек, бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Йиғилишда кузги кўкаламзорлаштириш ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, барча маҳалла ва ташкилотларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Кўкаламзорлаштириш ишлари – бу фақат рақамлар ва қоғозлар учун “ерга чўп суқиш эмас. Бу келажагимиз учун миллий вазифадир. Ва уни амалга оширишда сидқидилдан ёндашиш зарур.
Хусусан, дарахт ва кўчат экиш ишларини суғориш тизимлари ташкил этилган жойларда амалга ошириш, дарахт навларини тўғри танлаш, кейинчалик экилга кўчатлар парваришини тўғри йўлга қўйиш, бир сўз билан айтганда Президентимиз ташаббуси билан бошланган ушбу лойиҳага келажак авлодлар учун атроф-муҳитни яхшилаш мақсадида масъулият билан ёндашиш талаб қилинди.
Маълумот учун, туманни янада обод, тоза ва яшил ҳудудга айлантириш мақсадида ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 2025-йил куз мавсумида жами 40 000 га яқин бута ва дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган








