Мирободда Давлат байроғи куни муносабати билан тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтди
2025-11-18 16:20:00 / Янгиликлар
Миробод туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан кенг қамровли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Миробод тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ҳамкорлигида туманимизнинг Тарас Шевченко гастрономик кўчасида тантанали ҳарбий парад ташкил этилди.
Ҳарбий оркестрлар, болалар ижодий жамоалари, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги ушбу байрамона тадбир кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбир давомида Давлат байроғимиз қадри, унинг миллий бирлик, мустақиллик ва Ватан шаъни рамзи сифатидаги ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Миробод тумани аҳолиси, ёшлар ва фахрийлар томонидан байроғимизга бўлган чуқур ҳурмат, садоқат ва фахр яна бир бор намоён бўлди.









