Яшил майдонлар, қулай муҳит, хавфсизлик: янгиланаётган Миробод деҳқон бозори
2025-11-10 13:15:00 / Янгиликлар

Кечаю кундуз давом этаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида бозор атрофи бутунлай янги кўринишга эга бўлмоқда.
Лойиҳа мақсади — фуқаролар ва меҳмонлар учун қулай, тоза ва хавфсиз муҳит яратиш, бозор атрофига замонавий шинамлик ва гўзаллик бағишлашдан иборат.
Энг муҳим жиҳат — мавжуд дарахтлар сақлаб қолинмоқда. Шу билан бирга, янгидан кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилмоқда. Бу эса экологик муҳитни яхшилаш ва аҳоли учун соғлом муҳит яратишга хизмат қилади.
Ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда ва қисқа фурсатда якунланиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, қурилиш ишлари даврида бозор ўз фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда.
Миробод деҳқон бозори — бу нафақат савдо маскани, балки Тошкентнинг тарихий руҳи, меҳнаткаш халқимиз маданияти ва замонавий тараққиёт рамзидир.
Миробод - анъаналар сақланадиган, ҳар қандай янгиланиш эса тараққиётга хизмат қиладиган туман!









