Ҳокимият ҳақида

Туман ҳокимлиги туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди. Туман ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши олдида хисоб беради. Туман ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда туман ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади. Туман ҳокимлиги фаолияти туман ҳокими томонидан ташкил этилади. Туман ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Туман ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим ахамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Туман ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланади.
Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Миришкор тумани ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди
Туман ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 29-март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома" ҳамда вилоят ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.
Манзил: 181000, Янги Миришкор шаҳарчаси, Ўзбекистон кўчаси 1-уй
Тел: +998 75 18 58, +998 75 652 14 65
Факс: +998 75 18 58
Э-маил: mirishkorpress@gmail.com
Иш вақти: Душанба-Жума
09:00 дан - 18:00 гача
Тушлик: 13:00 дан - 14:00 гача
Мўлжал: Маданият ва истироҳат боғи
