Ҳоким фермерлар билан учрашди
2026-02-06 10:30:00 / Янгиликлар

Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов “Сулаймон Муродов” ҳудудида фермер хўжаликлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот жараёнида қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона ҳамда тежамкор фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, маҳаллий ўғитларни тайёрлаш ва уларни илмий асосда қўллаш, шарбат усулида суғориш, дала четларидан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ғалла майдонларини белгиланган меъёрларда минерал ўғитлар билан озиқлантириш, пахта мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда зараркунандаларга қарши ўз вақтида ва самарали кураш олиб бориш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув давомида туман раҳбари фермерларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, ҳосилдорликни ошириш ва қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.


