Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан табрик
2025-12-12 14:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган азиз юртдошлар!
Аввало, барчангизни, туманимиз меҳнаткаш аҳлини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан қутлайман. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқимиз дастурхонини тўкин қилиш, мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашда қишлоқ хўжалиги ҳар доим стратегик аҳамиятга эга бўлиб келган.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларини “Ўз елкасида улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассислар — дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир”, дея юксак баҳолаганлар.
Ана шу улуғ сўзларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, 2017 йилдан буён қишлоқ хўжалиги ходимлари куни юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланиб келинмоқда. Бугун биз ҳам ана шу қутлуғ сана муносабати билан туманимиздаги барча аграр соҳа вакилларини самимий табриклаймиз.
Азалдан энг қадимий ва олижаноб касб эгалари бўлган қишлоқ хўжалиги ходимларининг фидойилиги, руҳий матонати ва жасорати ҳар қандай юксак эътирофга муносибдир. Табиат қувваси, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг чеклангани, зараркунандалар ва турли хатарлар билан курашиш — буларнинг барчаси ҳар бир деҳқондан катта илм, тажриба ва интизом талаб этади.
Қадрли юртдошлар!
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини тубдан модернизация қилиш, агротехнологик жараёнларни автоматлаштириш, сув тежайдиган инновацион тизимларни жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар салмоқли натижалар бермоқда.
Жорий йилнинг қизғин ёзидаги иссиқлар ва сув танқислигига қарамасдан, деҳқон ва фермерларимиз ирода ва матонат билан ҳаракат қилиб, барча тармоқларда мўл ҳосил етиштиришга эришдилар. Бу — ҳосилдорликни ошириш, агротехника қоидаларига қатъий амал қилиш ва меҳнаткашларимиз масъулиятининг амалий исботидир.
Пиллачилик соҳасидаги натижалар
Туманимизда азалдан "етти хазинанинг бири" ҳисобланган пиллачиликка ғоят катта эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда 87,1 тонна “кумуш тола” хирмони яратилди.
Бу рақам — тумандаги пиллачилик соҳасида кўп йиллик амалий тажриба, илғор агротехнологиялар ва меҳнат интизомининг ўзига хос плодидир.
2025 йил ҳосил мавсуми учун:
- Фермер хўжаликларимиз жами 65,3 гектар майдонга ғалла уруғи экиб, режани 100 фоиздан ортиқ бажарди ва 65,3 тонна ҳосил топширди.
Бу рақам ҳар гектар ер самарали ва оқилона суғорилганини, агротехник тадбирлар тўлиқ бажарилганини англатади. - Жами:
- 65 296 тонна (101%) ғалла,
- 83 281 тонна (104,9%) пахта,
- 87,1 тонна (106,8%) пилла етиштирилди.
Фоизлардаги юқори кўрсаткичлар режадан анча юқори бажарилганини, меҳнат унумдорлиги ва агротехник тадбирларни тўғри олиб борилганини кўрсатади.
Жорий йилда фермерлар томонидан:
- 25 та замонавий пахта териш машиналари,
- 5 та янги лазерли текислаш ускуналари харид қилинди.
Бу эса ялпи ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш, ерларни аниқ текислаш ва суғориш сифатини оширишга хизмат қилади.
Туманда:
- 13,1 км коллектор-дренаж тизими реконструкция қилинди,
- 170 км ариқлар бетонлаштирилди.
Мелиорация ишларининг такомиллаштирилиши ерларнинг унумдорлигини ошириш, сув йўқотилишини камайтириш ва ҳосилдорликни барқарор сақлашда асосий омилдир.
Сув тежайдиган технологиялар — замонавий аграр ривожланиш асоси
Давлатимиз томонидан субсидиялар ажратилиши ҳисобидан:
- 6000 гектарга томчилатиб суғориш,
- 500 гектарга ёмғирлатиб суғориш тизимлари жорий этилди.
Бу технологиялар сув сарфини 40–50 фоизга камайтириб, ҳосилдорликни сезиларли ошириш имконини беради.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида:
- 11,9 минг тонна картошка,
- 2,9 минг тонна узум,
- 25,6 минг тонна сабзавот,
- 12,9 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштирилди.
Бу рақамлар аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида:
- 37,6 млн долларлик инвестиция режалаштирилган бўлса,
амалда 60,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилди (160%).
Ўтган йилга нисбатан 243 фоиз ўсиш — туманимизнинг инвестициявий жозибадорлиги ошганидан далолат беради. - Экспорт режаси 8,5 млн доллар бўлиб,
10,9 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди (128%).
Шунингдек, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида:
- 87,3 млрд сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилди,
- 717 та янги иш ўрни яратилди.
Қадрли тумандошлар!
Яна бир қувонарли воқеани Сиз азизлар билан бўлишмоқчиман, Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, Миришкор туманидаги "Турон агротехсервис машина-трактор парки" масъулияти чекланган жамиятининг ғалла ўриш комбайни оператори Ибодуллаев Жуманазар Махматмуродович "Шуҳрат" медали билан, Қишлоқ хўжалиги вазири имзолаган ҳужжатга билан, Қашқадарё вилояти Миришкор тумани фермерлари кенгаши раиси Шаропов Мухтор Эркаевич, Миришкор тумани “Асадбек Мирзоҳидович” фермер хўжалиги Раҳбари Баротов Мирзоҳид Хонибоевичлар “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан, Президент қарорига мувофиқ:
1. “Чаманзор олтин далалари” фермер хўжалиги раҳбари — Ахмедов Бунёд Тошпўлатович
2. “Жумаев Бекназар” фермер хўжалиги раҳбари — Джумаев Бобомурод Бекназарович
3. “Эшқул Нафасов” фермер хўжалиги раҳбари — Нафасов Улуғбек Нарзуллаевич
4. “Саҳро гумбази” фермер хўжалиги раҳбари — Абдикаримов Зокир Чориқулович
5. “Чориев Ражаббой Тўрақулович” фермер хўжалиги раҳбари — Тўрақулов Шавкат Ражаббой ўғли
6. “Ўроқов Ризоқул” фермер хўжалиги раҳбари — Уроқов Ризоқул Холмирзаевич
7. “Усмонов Жалил” фермер хўжалиги раҳбари — Усмонов Қахрамон Нормаматович
8. “Хасанов Бахтиёр” фермер хўжалиги раҳбари — Ҳасанов Адҳам Бахтиёрович
9. “Нурафшон ўғлони” фермер хўжалиги раҳбари — Чориқулов Ғолибжон Ражабқулович
10. “Жавохир ғурури” фермер хўжалиги раҳбари — Эркаев Хамиджан Зариббоевич
11. “Шоматов Эрназар Шоматович” фермер хўжалиги раҳбари — Эрназаров Миркамол Имомназар ўғли
12. “Тинчлик” фермер хўжалиги раҳбари — Халеков Янгибай
13. “Орзиқул” фермер хўжалиги раҳбари — Холов Махтум Оқиевич
14. “Рустамова Мунира” фермер хўжалиги раҳбари — Жониев Истам Рустамович
15. “Чориев Хайитқул” фермер хўжалиги раҳбари — Чориев Хайитқул Худойқулович
16. “Бекзод Обод сардори” фермер хўжалиги раҳбари — Ўткиров Шавкат Усмонович
17. “Ёрқин” фермер хўжалиги раҳбари — Турсунов Аширбой Хаитович
18. “Мейлиев Турди” фермер хўжалиги раҳбари — Содиқов Очил Абдиевич
19. “Мухиддин Содиқович” фермер хўжалиги раҳбари — Гулназаров Зокиржон Содиқович
20. “Жаннат остонаси” фермер хўжалиги раҳбари — Наврузов Жавохир Суннатилла ўғлилар “Илғор фермер” кўкрак нишони билан мукофотланишди.
Азизларим!
Муҳтарам аграр соҳа вакиллари!
Бугунги барча ютуқларимиз — сизларнинг кундалик заҳматингиз, даладаги узлуксиз меҳнатингиз, агротехника қоидаларига сидқидилдан амал қилишингиз самарасидир. Туманимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссангиз учун сизларга чуқур миннатдорчилик билдираман.
Янги мавсумда барчангизга баракали ҳосил, тўкинчилик, ишонган режаларингизнинг муваффақиятли амалга ошишини тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз деҳқон ва меҳнаткаш фермерлар!
Ҳурмат билан,
Ғуломов Файзулло Қурбонович,
Миришкор тумани ҳокими
