Муносабат
2025-12-04 11:40:00 / Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қарши–Жейнов йўлининг Миришкор қишлоғидан ўтувчи қисмида айрим фуқаролар томонидан йўл четини ўзбошимчалик билан қазиб, сунъий карьер сифатида фойдаланиб келинаётгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлигининг Миришкор тумани бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада қонунбузарликка йўл қўйган уч нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда суд орқали маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.
Кадастр агентлиги қонунбузарликларнинг олдини олиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўймаслик борасидаги назорат тадбирларини давом эттиради.
