Наманганлик энергетиклар тоғ қияликларидан ўтувчи юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини назоратдан ўтказишди
2024-12-19 13:10:00 / Янгиликлар
18 декабрь, соат 07:00 — 09:00.
Наманган вилояти — ҳаво ҳарорати -12 даража совуқ.
Наманган магистраль электр тармоқлари энергетиклари томонидан «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилди.
Кўрик давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Суратларда тонгги соатларда назорат кўригига сафарбар қилинган бригаданинг иш жараёни акс этган.