Ёқилғи-энергетика соҳасида гендер тенглиги масалаларини илгари суриш бўйича ўқув-семинар ўтказилди
2024-11-27 20:30:00 / Янгиликлар
Энергетика вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ёқилғи-энергетика комплексидаги ташкилотларда гендер тенглигини кенг тарғиб қилиш ва таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология касаба уюшмалари Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигида гендер сиёсатини амалга ошириш бўйича масъул ходимлар иштирок этди.
Ўқув-семинарнинг асосий мақсади — Энергетика соҳасини ислоҳ қилиш дастури доирасида гендер стратегиясини кўриб чиқиш бўлиб, уни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир давомида ёқилғи-энергетика соҳасида хотин-қизларнинг улушини оширишга қаратилган турли инновацион ёндашув ва ғоялар муҳокама қилинди. Ўқув-семинар сўнгида келгуси беш йиллик даврга мўлжалланган соҳанинг янги гендер сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилди.