2024 йилнинг 20 ноябрига қадар энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик бўйича аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар тўғрисида маълумот
2024-11-21 15:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг шу кунига қадар “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 6853 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, ушбу истеъмолчилар томонидан 277,1 млн метр куб табиий газ ва 479,1 млн киловатт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилилган.
Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 6 минг 709 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.