ОАВ аккредитация қилиш тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон қарорига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги муассасалар фаолиятининг ўз вақтида ва холисона ёритилишини таъминлаш, ОАВ вакилларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, ОАВ вакиллари вазирлик ҳузурида онлайн аккредитациядан ўтишлари мумкин.
Мухбирларни аккредитация қилиш, аккредитация қилинган мухбирларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юқорида кўрсатилган қарор низомига мувофиқ тасдиқланган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида ўз вакилини аккредитациядан ўтказиш истагида бўлган ОАВдан бош муҳаррир номидан расмий бланкада, имзо ва муҳр кўрсатилган ҳолда буюртманома юборилиши лозим. Ушбу буюртманомада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
- ихтисослашуви;
- тарқалиш ҳудуди;
- электрон почта манзили;
- таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
- аккредитацияга тақдим этилган мухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
- касб вазифаларини бажариш учун ушбу мухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар.
Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.
Оммавий ахборот воситалари мухбирларини аккредитация қилиш схемаси
