Вазирлик ҳақида
Вазирлик Ўзбекистон Республикасида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Вазирлик, тегишли ҳудудий бўлинмалар ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
қисқартирилган номи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство строительства и жилиўно-коммунального хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Минстройкомхоз;
Вазирликнинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй, 100011
