Қўрғонтепа туман ҳокимлиги

Қўрғонтепа тумани — Андижон вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил етилган. Шим.-ғарбда Жалолқудуқ, жануби-ғарбда Хўжаобод туманлари, шарқ, жануби-шарқ ва шим. да Қи-рғизистон билан чегарадош. Майдони 0,47 минг км²га яқин. Аҳолиси 237,3 минг киши (2026). Туманда 2 шаҳар (Қўрғонтепа, Қорасув) 2 шаҳарча (Дардоқ, Султонобод) 3 қишлоқ фуқаролари йиғини (Савай, Чимён, Қўрғонтепа) бор. Маркази — Қўрғонтепа шаҳри
Табиати. Қўрғонтепа тумани Андижон вилоятининг шимоли-шарқида, Фарғона ва Олай тизмаларининг етак қисмида жойлашган. Ер юзаси шарқдан (баландлиги 1000 м гача) ғарбга (500 м гача) пасайиб борувчи тоғ олди қия текислигидан ва Тошоҳур, Сузоқ адирларидан иборат. Иқлими континентал; ёзи иссиқ, қиши нисбатан совуқ. Ўртача температура январ да —2° дан —3° гача, июлда 26—26,5°. Енг паст температурақишда —24°, енг юқори температура ёзда 41°. Йилига 250–400 мм ёғин тушади, асосий қисми қиш ва баҳор ойларида ёғади. Вегетация даври 220 кун. Туман ҳудудидан Қорадарё ва унинг тармоқлари Шаҳрихонсой ва Қорағунон ариғи, жан. чегарасидан Савай канали оқиб ўтади. Тупроқлари ўтлоқи, ўтлоқи бўз тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан шўра ва бошқа, асосан, адирларда ва ҳайдалмаган ерларда ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан адирларда бўри, тулки, жайра, шунингдек, турли хил судралувчилар, кемирувчилар, қушлар, сувларида балиқлар бор.
Манзил: Қўрғонтепа тумани, Мустақиллик кўчаси, 1-уй
Тел: (+998 74) 723-10-00
Иш вақти: Душанба–Жума, 09:00 дан 18:00 гача
Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача
Мўлжал: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги, туман маркази
