фуқаролар қабули
2026-11-06 16:10:00 / Янгиликлар
Қўрғонтепа тумани ҳокими Алишер Халилов аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга самарли ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қўрғонтепа тумани ҳокими Алишер Халилов аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга самарли ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан инфратузилма, моддий ёрдам, бандлик ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати









