Ҳокимият ҳақида

Косон тумани 1926 йил 29 сентябрида ташкил этилган. Туман Қарши, Касби, Муборак, Кўкдала туманлари билан чегарадош. Доимий аҳолиси сони 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 317 минг 400 кишини ташкил этмоқда. Майдони 1,88 минг км². Туман маркази Косон шаҳри. Ҳозирда туманда 75 та МФЙ бор. Тумандаги шаҳарчалар сони 14 та.
Низом:
1. Ушбу Намунавий низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарорига мувофиқ вилоят марказлари бўлган туманлар ва вилоятга бўйсунувчи туманилар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлислари унинг регламентига мувофиқ тайёрланишини таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари тумани Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.
5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимлиги аппарати, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
II. БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларидаҳамда халқ депутатлари вилоятКенгашининг қарорларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини, таркибий ва институционал ўзгартиришларни, тумани бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманини комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
туманида иқтисодиётда, энг аввало, саноатда таркибий ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлаш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
тумани иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш;
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемия ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарорлариҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлариҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва топшириқларида ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
халқ депутатлари вилоят Кенгаши, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ва қарорлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек ҳоким томонидан кўриб чиқилиши талаб этиладиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;
вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқилишини таъминлайди;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарорлариҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал қилиш ҳамда туманини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳоким ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари тумани Кенгаши сессиялари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширадиҳамда вилоят ҳокимлиги аппаратлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;
махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил этади.
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ.
8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимларини белгиланган тартибда таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилишини ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ишларини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.
9. Бошқарув аппарати:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалалар сабабларининг ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тумани ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
халқ депутатлари Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ҳамда қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек ҳокимлик раҳбарияти топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
IV. БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ.
10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юрист, бухгалтерия ва кантселяриядан иборат бўлади.
Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ белгиланади.
11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ва ходимларнинг функционал вазифаларига, ушбу низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.
12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юрист, бухгалтерия ва девонхона ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.
Соҳалар бўйича мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимга ва ўзлари масъул бўлган соҳага кўра ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.
Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ташкилий-назорат гуруҳи, бухгалтерия ва девонхона тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, тегишли соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар ва юристнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.
V. БОШҚАРУВ АППАРАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.
15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлиги қарорларига, ҳокимнинг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
17. Ташкилий-назорат гуруҳи:
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокими, шунингдек халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;
белгиланган тартибда Ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодлар бўйича материалларни ҳар томонлама ўрганишни ва ишончли материаллар тайёрлашни таъминлайди;
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
халқ депутатлари Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади;
фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этишда ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
18. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
19. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
20. Ҳокимнинг ёрдамчиси:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;
ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил этади;
ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
ҳоким томонидан юкланган ва ҳоким ёрдамчисининг функционал вазифаларида назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
21. Ҳоким ўринбосарининг комплекси:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;
ҳокимликка киритилган таклифларни котибиятнинг юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқишни таъминлайди, уларни эксперт жиҳатдан ишлаб чиқади, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
ҳоким ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва ҳар хил комиссиялар мажлислари ҳужжатлари тайёрланишини ва уларда қабул қилинадиган қарорларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди;
Ҳоким ўринбосари комплекси тўғрисидаги низомга ва ҳоким қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмаси (гуруҳ ва бошқалар) раҳбари:
таркибий бўлинмага бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принтсипларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан жазо чоралари кўриш тадбирларини амалга оширади;
мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик учун иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек таркибий бўлинма иш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
белгиланган тартибда иш юритишни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
23. Соҳалар бўйича бош мутахассис (этакчи мутахассис, И-тоифали мутахассис):
функционал вазифалари соҳасига кирадиган масалалар бўйича ишларни ташкил этади ва ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўзи масъул бўлган соҳага кирадиган масалалар бўйича халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимнинг ҳокимликка киритилган таклифлари ҳамда ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини, туманини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
материалларни тайёрлашда ва ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ҳар хил комиссиялар йиғилишларида қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
ҳоким ваёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва турли комиссиялар йиғилишларида, шунингдек ўзи масъул бўлган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок этади;
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида ҳоким ўринбосарига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги қарорлари, халқ депутатлари тумани Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини тизимли назорат қилади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
24. Бошқарув аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ҳамда ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.
25. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
