Якуний баҳони суд беради
2025-06-02 15:15:00 / Янгиликлар
Якуний баҳони суд беради

Effect.uz сайти Косон туманидаги Марказий деҳқон бозорида мавжуд муаммолар бўйича ўрганиш ишларини олиб боришгани, ўрганиш жараёнида Косон ҳокими А.Бойқараев томонидан 2021 йилда имзоланган қарор, 2025 йилга келиб унинг ўзи томонидан бекор қилинаётгани ҳақида хабар эълон қилган.
Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.
Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, тадбиркорлик субъекти қурган бино бозор ичкарисига кирадиган йўл ёқасигача чиқиб келган. Бу эса йўлда қатновга жиддий ҳалақит қилмоқда.
Қолаверса, тадбиркорнинг шикоятига асосан иш юқори инстанция судида қайта кўрилиб, муҳокама қилиш арафасида турибди. Бу масала юзасидан якуний баҳони суд беради.
