ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОН ТУМАНИДА
2026-11-13 16:20:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Косон туманига ташриф буюрди. Меҳмонларни туман ҳокими Аслол Бойқараев кутиб олди.
Ташрифнинг дастлабки қисмида туман ҳокимлиги мажлислар залида учрашув ташкил этилди. Унда депутатларга Косон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Халқ депутатлари Косон тумани Кенгаши фаолияти билан яқиндан танишдилар. Кенгашнинг ваколатлари, депутатлик фаолиятини ташкил этиш, доимий комиссиялар иши, халқ вакилларининг ҳудудларни ривожлантириш ва аҳоли мурожаатларини ўрганишдаги иштироки юзасидан фикр алмашилди.









