ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ: МУРОЖААТЛАР МАЗМУНИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ АМАЛИЙ ЧОРАLАР БЕЛГИЛАНМОҚДА
2026-11-16 16:00:00 / Янгиликлар

Косон тумани ҳокими Аслол Бойқараев ҳамда унинг ўринбосарлари томонидан ўтган ҳафта давомида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилди.
Учрашувларда турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан атрофлича суҳбатлашилди. Мурожаатларнинг мазмуни бир-биридан фарқ қилгани боис ҳар бир масалага алоҳида ёндашилиб, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари билан биргаликда ечим йўллари муҳокама қилинди.
Айрим мурожаатлар юзасидан шу жойнинг ўзида тегишли тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар юклатилди. Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш имкониятлари, зарур чоралар ва уларнинг ижро муддатлари белгилаб олинди.





