Косон тумани прокурорининг мурожаатномаси
2026-11-05 15:45:00 / Янгиликлар

Ҳурматли туманмиз аҳли !
Туманимиз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларимизни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш – доимо энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Туманда 2026 йил 10 ойида умумий жиноятчилик жами
698 (527) та жиноятлар ҳисобга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 171 тага ёки 32,45 фоизга ошган.
Мазкур 698 та жиноятларнинг 390 таси ахборот технологиялари соҳасидаги, 168 таси аниқланадиган ва 140 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этди.
Тумандаги 74 та маҳалладан 6 таси “қизил”, 29 таси сариқ,
39 таси яшил тоифага кирди.
Жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бермаганлиги оқибатида олди олиниши лозим бўлган жиноятлар ошиб, салбий кўрсаткич қайд этилди.
Хусусан, ҳисобот даврида ўғрилик жинояти 30 (28) та содир этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 тага ёки 7,14 фоизга ошган.
Ушбу ўғрилик жиноятларини турлари бўйича таҳлил қилинганида 7 таси хонадон ўғрилиги, 4 таси омбор-дўкон ўғрилиги, 10 таси чорва моллари ўғрилиги, 3 таси велосипед ўғрилиги ва 2 таси телефон ўғрилигини ташкил қилган.
Ўғрилик жинояти содир этган маҳкумлар ўртасида ўтказилган сўровномаларда “Сиз, нима сабабдан ўғрилик жинояти содир этдингиз” деган саволга 77 фоиз ҳеч қаерда ишлмаслиги, оила боқишга пул кераклигини ҳамда 23 фоизи эса ушбу хатти-ҳаракатларни оқибатларини англамасдан содир қилганлигини таъкидлашган.
Ўғрилик кенг тарқалган жиноятларданг ҳисобланиб, жамият хавфсизлиги тинчилигига рахна солувчи ижтимоий хавфи катта бўлган иллатлардан ҳисобланади.
Шулар билан бир қаторда ўғрилик жинотларининг олдини олишда ҳуқуқни муҳоафаза қилувчи органларнинг кенг жамоатчилик билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш лозимлигини, шунингдек, жамоат тузилмалари ва фуқароларимизнинг барча турдаги салбий ижтимоий иллатларга бўлган муросасизлик ҳиссини шакллантириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш шартини келтириб чиқаради.
Қадрли туманимиз аҳолиси !
Сизлардан чорва молларингизни, шахсий ашё ва буюмларингизни ва мол-мулкингизни сақлашда доимо диққатли эътиборли бўлиб, ўғрлик жинояти қурбони бўлиб қолишдан сақланишингзни сўраб қоламан.
Яна бир бор шуни алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг
ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга,
жиноя содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини
таъминлашга шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Фаҳриддин Жовлиев, Косон тумани прокурори.
