Косон тумани тиббиёт бирлашмаси Коррупцияга қарши қандай курашади?
2026-10-16 17:30:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов Косон туман тиббиёт бирлашмасига ҳам ташриф буюрди. Мазкур муассасада тиббиёт тизимидаги шаффофликни таъминловчи замонавий “Д-МЕД” рақамли тизимининг ишлаш жараёни ҳамда барча жараёнларни онлайн назорат қилувчи “Ситуацион марказ” фаолияти яқиндан ўрганилди.
Тизимда коррупсиявий хавфларни тўлиқ бартараф етиш, бюрократияга чек қўйиш ва сунъий навбатларнинг олдини олиш мақсадида муҳим тавсиялар берилди. Хусусан, ендиликда шифохонага келаётган ҳар бир беморни рўйхатга олиш жараёнига Фаcе-ИД (юзни таниш) технологиясини интеграция қилиш ва бу орқали инсон омилини минимал даражага тушириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.







