Боғча таомномаси яширин бўлмайди
2026-10-16 17:15:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов тумандаги 46-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонлар учун яратилган шарт-шароитларни яқиндан кўздан кечирди.
Ташриф давомида болалар таъминотидаги шаффофликни таъминлаш ва ҳар қандай суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида масъулларга муҳим тавсиялар берилди. Хусусан, ендиликда кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари менюси ота-оналар учун енг кўринарли жойга жойлаштирилади. Маҳсулот сақлаш хоналари ва омборхоналарга яхлит кузатув камералари ўрнатилиб, жараён тўлиқ назоратга олинади. Енг муҳими, муассасада озиқ-овқат маҳсулотларини йетказиб бериш тизимини янада шаффофлаштириш учун ауцорсинг хизматини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.








