Косон деҳқон бозорида "Рақамли бозор" платформаси ва "Вазиятлар маркази" фаолияти ўрганилди
2026-10-16 17:05:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов Косон деҳқон бозорида бўлиб, бозорда яширин иқтисодиёт ва маиший коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
Хусусан, Косон деҳқон бозори ва автотураргоҳда ўрнатилган камералар орқали тушумларнинг тўлиқ кирим қилинаётганлиги, бозорда ташкил етилган “Вазиятлар маркази” фаолияти ҳамда “Рақамли бозор” платформаси билан танишилди. Шунингдек, бўш расталарни тадбиркорлар учун ижтимоий тармоқлар орқали еълон қилиб бориш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.







