Ҳар бир мурожаат эътиборда
2026-09-02 15:05:00 / Янгиликлар

Ҳар бир мурожаат ортида бир инсоннинг муаммоси, кутиши ва умиди туради. Шу боис фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммосига ечим излаш давлат бошқарувидаги муҳим вазифалардан биридир.
Косон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳамза Назаров навбатдаги фуқаролар қабули давомида аҳоли мурожаатларини тинглади.
Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат мазмунан ўрганилиб, уларни ҳал этиш имкониятлари ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар муҳокама қилинди.




