Ишчи гуруҳ вакиллари 32-ДМТТга ҳам борди
2026-08-07 15:00:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Республика ишчи гуруҳи Косон туманидаги 32-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасадаги жараёнларни ўрганди.
Ташриф давомида мактабгача таълим ташкилотида хизматларни кўрсатиш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда коррупциявий хавфларнинг олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўздан кечирилди. Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.



