Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Республика ишчи гуруҳи вакиллари Косон туманида
2026-08-07 14:00:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Республика ишчи гуруҳи вакиллари Косон туманида бўлиб, ҳудудни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ вакиллари «Лолазор» маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Маҳаллада аҳолига давлат ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари 15-мактабда бўлиб, таълим муассасасининг янги ўқув мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Мактабда коррупцияга қарши тарғибот материаллари, махсус бурчаклар ташкил этилгани ҳамда ўқувчи-ёшлар ўртасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари билан танишилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.







