Косонда "Маҳаллада ободлик va меҳр-саховат ойлиги" доирасида ҳашар ишлари давом этмоқда
2026-07-20 19:00:00 / Янгиликлар

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт va келажак яратамиз!” шиори остида кенг нишонланади. Байрам арафасида Президентимиз топшириқларига асосан мамлакат бўйлаб “Маҳаллада ободлик va меҳр-саховат ойлиги” ўтказилмоқда.
Koson туманида ҳам ойлик доирасида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш va ҳашар ишлари ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун тумандаги «Лолазор» маҳалласида оқшом соат 17:30 дан кейин катта ҳашар ишлари бошланди.
Ҳозирда маҳалланинг Геолог кўчасидаги чиқиндихона тозаланиб, атрофдаги дарахтлар оқланмоқда. Шунингдек, ҳудудни тартибга келтириш, йўл четларини бегона ўтлардан тозалаш, ариқ-зовурларни обод қилиш ҳамда яшил ҳудудларни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳашарда mahalla фаоллари, нуронийлар, ёшлар, корхона va ташкилотлар ходимлари ҳамжиҳатликда иштирок этиб, маҳаллани янада обод va файзли масканга айлантиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Бундай эзгу ташаббуслар аҳоли ўртасида бирдамлик va ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маҳаллаларни янада озода, обод va яшаш учун қулай масканга айлантиришга хизмат қилади.









