Косон тумани прокурорининг мурожаатномаси
2026-07-06 14:15:00 / Янгиликлар

Ҳурматли туманимиз аҳли !
Туманимиз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларимизни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш – доимо энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Туманда 2026 йил 6 ойида умумий жиноятчилик жами 413 (236) та жиноятлар ҳисобга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 177 тага ёки 75фоизга ошган.
Мазкур 413 та жиноятларнинг 255 таси ахборот технологиялари соҳасидаги, 88 таси аниқланадиган ва 70 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этди.
Туманимиздаги 74 та маҳалладан 3 таси “қизил”, 19 таси сариқ, 52 таси яшил тоифага кирди.
Олди олиниши лозим бўлган жиноятлартенглашган (70-70) бўлсада, айрим жиноят турлари салмоғи юқорилига қолмоқда.
Хусусан, ҳисобот даврида фирибгарликжинояти 10 та содир этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошиши кузатилди.
Жумладан, фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият беради.
Фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.
Фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозим. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда фирибгарлик жиноятларини содир этиш усуллари кўпайиб бормоқда.
Бу эса жабрланувчи шахсларнинг турли хилдаги алдов қурбонига айланиб қолишига сабаб бўлмоқда.Бу эса, ушбу йўналишдаги профилактик чора тадбирлар ва тарғибот тадбирлари етарли самара бермаётганидан далолат беради.
Шу боисдан, фирибгарлик жинотларининг олдини олишда ҳуқуқни муҳоафаза қилувчи органларнинг кенг жамоатчилик билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш лозимлигини, шунингдек, жамоат тузилмалари ва фуқароларимизнинг барча турдаги салбий ижтимоий иллатларга бўлган муросасизлик ҳиссини шакллантириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш шартини келтириб чиқаради.
Азиз туманимиз аҳолиси !
Фирибгарлик жингоятларининг виктимологик профилактикасини ташкил қилишда энг аввало ушбу турдаги содир этилиши усуллари ва содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, уларни барвақт олдини олиш лозим бўлади.
Энг аввало фуқароларимиздан ўз мол-мулкларини, пул ва қимматбаҳо буюмларини қонунда белгиланмаган усулда бошқа шахсларга бериб юборишдан сақланишингизни сўрайман.
Яна бир бор шуни алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, фирибгарлик жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашгашахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Фаҳриддин Жовлиев,Косон тумани прокурори
