Косон тумани ҳокими хитойлик тадбиркорлар билан учрашди
2026-01-07 15:20:00 / Янгиликлар

Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев Хитой Халқ Республикасидан Косон туманида фаолият юритаётган “Қашқадарё Жингу” МЧЖ вакиллари билан расмий учрашув ўтказди. Учрашув давомида Косон тумани ҳудудида 2026 йил пахта ҳосилини етиштириш бўйича ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, пахта етиштириш жараёнида қўлланиладиган замонавий агротехник тадбирлар, сув таъминотини барқарор ташкил этиш, суғориш тизимларини такомиллаштириш ҳамда пахта майдонларини агротехник сув билан ўз вақтида ва меъёрда таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, юқори ҳосилдорликка эришиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва кейинги босқичда амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.


