Косон тумани ИИБ бошлиғининг жиноятчилик олдини олиш бўйича мурожаати
2026-06-02 14:50:00 / Янгиликлар

Косон тумани ИИБ бошлиғи полковник Мирзаев Боборахим Эгамбердиевичнинг 2026-йилнинг май ойи давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ҳақида туман фуқароларига мурожаати.
Барчамизга яхши маълумки, кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш йўлида садоқат билан хизмат қилиш ички ишлар органларининг устувор вазифалардан биридир.
Ҳурматли туман аҳолиси !
Шу ўринда, Косон туманида 2026 йил май ойида содир этилган жиноятларга қисқача тўхталиб ўтсам.
Жумладан, 2026 йилнинг май ойи давомида жами қайд этилган умумий жиноятлар (195-356) 161 тага ёки 82,5 фоизга ошган.
Жиноят турлари бўйича таҳлил қилинганида,
-ўта оғир турдаги жиноятлар 10,0 фоизга (10/11) 1 тага,
- оғир турдаги жиноят 131,2 фоизга (109/252) 143 тага,
-унча оғир бўлмаган жиноят 47,6 фоизга (34/50) 16 тага,
-ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят 2,38 фоизга (42/43) 1 тага ошиб кетишига йўл қўйилди.
Қайд этилган жами 356 та жиноятлардан 233 таси кибер соҳасида содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 151 тага ёки 184,1 фоизга ошиб кетган.
Жами жиноятларнинг:
– 54 таси (15,1 %) олдини олиш мумкин бўлган;
– 69 таси (19,3 %) аниқланадиган;
– 233 таси (65,4 %) ахборот технологиялари воситасида содир этилган жиноятларни ташкил этади.
Шунингдек, олдини олиш мумкин бўлган жами 54 та (жами жиноятларнинг 15,1 фоизи) жиноятлар ҳисобга олиниб, ўтган йилга нисбатан -1 тага ёки -1,82 фоизга (55/54) камайган бўлсада, бироқ салмоғи юқорилигача қолмоқда.
Олдини олиниши мумкин бўлган жиноятларни турлари бўйича таҳлил қилинганида,
- ўғирлик жинояти (15/13) -2 тага ёки -13,3 фоизга,
- фирибгарлик жинояти (10/7) -3 тага ёки -30,0 фоизга,
- ўртача оғир тан жароҳати етказиш жинояти (4/2) -2 тага ёки 50,0 фоизга,
- енгил тан жароҳати етказиш жинояти (8/2) -6 тага ёки 75,0 фоизга,
- оилавий зўравонлик жинояти (2/1) -1 тага ёки 50,0 фоизга камайган бўлсада,
- қасддан одам ўлдириш жинояти 100 фоизга (0/2) тага,
- оғир тан жароҳати етказиш жинояти 50 фоизга (2/3) тага,
- номусга тегиш жинояти 50 фоизга (2/3) тага,
- босқинчилик жинояти 100 фоизга (0/1) тага,
- безорилик жинояти 100 фоизга (0/2) тага,
- транспорт воситасини олиб қочиш жинояти 100 фоизга (0/1) тага,
- Жами йўл-транспорт ҳодисаси 20 фоизга (5/6) 1 тага ошиб кетишига йўл қўйилди.
Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида айрим турдаги жиноятлар камайишига эришилган бўлсада, бироқ айрим турдаги жиноятлар ошиб кетишига йўл қўйилмоқда. Айниқса, Ахборот технологиялари воситасида содир этилган жиноятлар сони 233 тани жами жиноятнинг 64,4 фоизини ташкил қилмоқда.
Айни кунларда содир этилаётган ҳар 2 та жиноятнинг 1 таси кибер соҳасида содир этилаётган жиноятларни ташкил қилмоқда.
Ушбу жиноятларнинг асосий салмоғи (65,4%)ни, шундан ўғирлик (233 тадан 120 таси 51,5 %), фирибгарлик (233 тадан 108 таси 46,3 %) орқали содир этилган.
Кибермаконда содир бўлаётган жиноятлар сони ҳозирги кунга глобал муаммолардан бири ҳисобланади.
Бундан буён, асосий эътиборни содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни асл сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш масаласига қаратамиз, келгусида ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг асл сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Дунё миқиёсида ахборот технологияларининг ривожланиши, ХХИ аср – ахборот технологиялар асри бўлганлиги, инсонларга қанчалик қулай бўлган бўлса, шунчалик уларнинг ҳаёти ва шахсий маълумотларига бўлган хафвсизликнинг камайишига олиб келди. Инсонлар ўртасида электрон пуллар ишлатилиб уларнинг қанча қулайлиги ортган бўлса, уларга нисбатан ҳужум ҳам шу даражада ортди. Айнан ушбу соҳалардаги хафвсизлик “Киберхавфсизлик” билан таъминланади.
Кибермаконда содир бўлаётган жиноятлар сони ҳозирги кунга сезиларли даражада ошди. Кибермакондаги жиноятларнинг бошқа жиноятлардан фарқи бу жиноятни шахс масофадан содир қилади, инсон бу жиноятни ўз кўзи билан кўрмайди, бу жиноятда инсон ҳаётига эмас балки маълумотларига ҳужум бўлади. Шунинг учун бу каби жиноятларга қарши курашиш учун мамлакатда самарали иш олиб борувчи органлар тизимини яратишни тақозо қилади.
Ҳозирги кунда, Косон туманида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиб чиқилганда фуқаролар томонидан телеграм иловаси орқали келган “судга чақирув xati.apk” ҳамда “бу сенинг fotosuratlaring.apk” номли зарарли иловаларни ўз телефон аппаратларига юклаб олганлиги сабабли пластик карталарида бўлган пул маблағлари ечиб кетилаётганлиги в
