Косон тумани прокурори Фаҳриддин Жовлиевнинг туман аҳолисига мурожаати
2026-06-02 17:05:00 / Янгиликлар

Ҳурматли туманимиз аҳли !
Туманимиз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларимизни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш – доимо энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Туманда 2026 йил 5 ойида умумий жиноятчилик жами
356 (195) та жиноятлар ҳисобга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 161 тага ёки 82,6 фоизга ошган.
Мазкур 356 та жиноятларнинг 233 таси ахборот технологиялари соҳасидаги, 69 таси аниқланадиган ва 54 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этди.
Туманимиздаги 74 та маҳалладан 2 таси “қизил”, 18 таси сариқ,
54 таси яшил тоифага кирди.
Олди олиниши лозим бўлган жиноятларни камайишига эришилган бўлсада, айрим жиноят турлари ўсиши кузатилди.
Хусусан, ҳисобот даврида номусга тегиш жинояти 3 (2) та содир этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 тага ёки 50 фоизга,
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жинояти 1 (0) та содир этилиб, 100 фоизга ошди.
Жумладан, жинсий эркинликка қарши қаратилган жиноятлар, хусусан, номусга тегиш шахсга қарши қаратилган оғир жиноятлардан биридир.
Жинсий эркинликка қарши ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектларнинг муайян шахснинг жинсий эркинликка қарши қарши жиноятлардан жабрланувчига айланиши хавфини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирларни қўллашга доир фаолияти тушунилади.
Афсуски, ўтган давр мобайнида туманимизда хотин-қизларга хинсий тажовуз билан боғлиқ жиноятлар салмоғи ортди.
Айрим хотин-қизларимиз ушбу жиноятнинг қурбони бўлиб қолмоқда.
Бу эса, ушбу йўналишдаги профилактик чора тадбирлар етарли самара бермаётганидан далолат беради.
Шу боисдан, жинсий эркинликка қарши жинотларининг олдини олишда ҳуқуқни муҳоафаза қилувчи органларнинг кенг жамоатчилик билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш лозимлигини, шунингдек, жамоат тузилмалари ва фуқароларимизнинг барча турдаги салбий ижтимоий иллатларга бўлган муросасизлик ҳиссини шакллантириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш шартини келтириб чиқаради.
Қадрли туманимиз аҳолиси !
Жинсий эркинликка қарши қарши қаратилган ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасини ташкил қилишда энг аввало ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, уларни барвақт олдини олиш лозим бўлади.
Яна бир бор шуни алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг
ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга,
жинсий эркинликка қарши қаратилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашга шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
