Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-04-30 17:25:00 / Янгиликлар

Косон тумани ҳокими ва Давлат хавфсизлик хизматининг Косон тумани бўлими бошлиғи раҳбарлигида ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда Республикамизнинг турли ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Кулгусидаги режалари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, айрим ёшларни иш билан таъминлаш масаласи муҳокама этилди.



