100-мактабда GRACE дастури ижроси ўрганилди
2026-04-10 15:10:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева Косон тумани марказидаги 100-умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ўтказди. Косон туманини коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича мактабгача ва мактаб таълими тизимида GRACE дастури амалга оширилади. GRACE (Коррупцияга қарши таълим ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси) дастури БМТ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ёш авлодда ҳалоллик, адолат ва коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган.
Ўрганишлар давомида Умида Тухташева таълим даргоҳи масъуллари билан мулоқот қилди ва ёшлар ўртасида ҳалоллик тўгараклари ташкил этилиш бўйича ўз тавсияларини билдирди. Шунингдек, мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилиб, улар билан самимий суҳбат қурилди.






