Косон туманида коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш лойиҳаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама этилди
2026-04-10 14:50:00 / Янгиликлар

Кўпчиликка маълум, Қашқадарё вилоятида Косон тумани намуна сифатида коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантирилмоқда. Бу борада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда тизимли ишлар бажариляпти.
Амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш учун бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева Косон туманига ташриф буюрди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда барча ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокуратураси, туман ИИБ масъуллари иштирок этди.
Топшириқлар ижроси доирасида Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, тиббиёт бирлашмаларида мазкур йўналишда бажарилган чора-тадбирлар, мактабгача ва мактаб таълими тизимида GRACE дастури ижроси ҳолати, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган вазифалар муҳокама этилди.




