Техникум битирувчилари билан учрашув ўтказилди
2026-04-03 17:05:00 / Янгиликлар

Косон тумани ҳокими ва Давлат хавфсизлик хизмати Косон тумани бўлими бошлиғи бугун тумандаги техникумларнинг битирувчилари билан учрашди.
Дастлаб, учрашувда хорижда ишлаб даромад топаётган ёшлар билан онлайн мулоқот қилинди. Улар четелда ишлаш бўйича ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, йиғилганларга тавсиялар berishdi.Shundan кейин, бир неча тилларни ўрганиб, хорижда яшаб келаётган косонлик тадбиркор ўз фикрларини билдириб ўтди.
Туман раҳбари ёшлар билан мулоқотда ўз тажрибасидан келиб чиқиб, муҳим тавсиялар берди. Шунингдек, битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.




