Косон тумани прокурори мурожаати
2026-04-03 17:10:00 / Янгиликлар

Косон тумани прокурори Фаҳриддин Жовлиевнинг
туман аҳолисига МУРОЖААТИ
Ҳурматли туманмиз аҳли !
Муҳтарам Президентимиз мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда
қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг
янги механизмлари жорий этилаяпти.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратишнинг манзилли чоралари кўрилаяпти.
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўзимизнинг олдимизга устувор вазифа қилиб қўйганмиз.
Туманда 2026 йил 3 ойида умумий жиноятчилик жами
211 (114) та жиноятлар ҳисобга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 97 тага ёки 85,09 фоизга ошган.
Мазкур 211 та жиноятларнинг 130 таси ахборот технологиялари соҳасидаги, 37 таси аниқланадиган ва 44 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этди.
Тумандаги 74 та маҳалладан 1 таси “қизил”, 13 таси сариқ,
60 таси яшил тоифага кирди.
Жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бермаганлиги оқибатида олди олиниши лозим бўлган жиноятлар ошиб, салбий кўрсаткич қайд этилди.
Хусусан, ҳисобот даврида қотиллик жинояти 1 (0) та содир этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 тага ёки 100 фоизга, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 2 (0) та содир этилиб 100 фоизга, номусга тегиш 1 (0) та содир этилиб 100 фоизга, босқинчилик 1 (0) та содир этилиб, 100 фоизга, талончилик 1 (0) та содир этилиб 100 фоизга, безорилик 1 (0) та содир этилиб, 100 фоизга ошган.
Шунингдек, жиноят содир этиши ёки жиноят қурбони бўлиши мумкин бўлган шахслар билан “ижтимоий профилактика” тадбирлари самарадорлигини ошириш ҳамда криминоген вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни кунлик жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, оила-турмуш даражасидаги маиший низолар кунлик таҳлил қилиниб, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалалри бўйича ўринбосари ва маҳалла яраштирув комиссиялари иштирокида ҳар бирини жойида муҳокама қилиб бориш тизими йўлга қўйилди.
Бироқ, айрим оилаларда, таниш-билишлар ва қўни қўшнилар ўртасидаги жанжаллар оғир оқибатларга олиб келмоқда.
Хусусан, туманда ўтган 3 ой давомида 10 та оила-турмуш даражасидаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилди.
Жумладан, биргина 18 март март куни содир этилган қотиллик жинояти келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганида эр-хотин ўртасидаги маиший жанжаллар ва рашк сабаб бўлганлиги, оқибатда мудҳиш қотиллик жинояти келиб чиққанлиги аниқланди.
Оила-турмуш даражасидаги жинотларининг олдини олишда аввало маҳалла институтининг ўрни, маҳалла еттилигининг кенг жамоатчилик билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш лозимлигини, шунингдек, жамоат тузилмалари ва фуқароларимизнинг оилавий ва маиший жанжалларнии туб сабабларини аниқлаб, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш шартини келтириб чиқаради.
Қадрли туманимиз аҳолиси !
Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари,
кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига
чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни
олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол
ҳамкорликка чақирамиз.
Яна бир бор шуни алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг
ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга,
жиноя содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини
таъминлашга шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
