Агентлик ҳақида
Қуйидагилар Касбий таълим агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
- касбий таълимни меҳнат бозори эҳтиёжларига тўлиқ мослаштириш, ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграцияни кучайтириш ҳамда дуал таълим тизимини кенг жорий этиш орқали битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш;
- илғор халқаро ва касбий стандартлар асосида таълим дастурларини тубдан янгилаш, модулли таълим тизими, рақамли ҳамда “яшил” иқтисодиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини модернизация қилиш;
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ишсиз фуқаролар ва ёшларни қисқа муддатли касб-ҳунар, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик курсларига жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш;
- касбий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш, раҳбар кадрлар учун менежерлик сертификатлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг халқаро ва миллий платформалар орқали малакасини узлуксиз ошириб бориш;
- тизим фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, таълим жараёнлари, баҳолаш ва бошқарувни ягона электрон тизимлар ҳамда сунъий интеллект технологиялари ёрдамида мувофиқлаштириш, меҳнат бозори тенденцияларини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
- маҳаллий ва халқаро интеграцияни кучайтириш, кадрлар тайёрлашни нафақат ички, балки глобал меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш орқали битирувчиларнинг халқаро даражадаги рақобатбардошлигини таъминлаш;
- ёшлар орасида касб танлаш маданиятини шакллантириш, мактаб битирувчиларини эрта босқичда аниқ касбларга йўналтириш мақсадида илғор техникумлар негизида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиш;
- ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашувига мос равишда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ҳамда касбий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини хорижий давлатлар тажрибаси асосида тўлиқ янгилаш.
