Республика бўйлаб барча техникум директорлари учун бошқарув салоҳиятига оид семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда
2026-02-27 15:50:00 / Янгиликлар

Тренинглар Касбий таълим агентлиги томонидан ўтказилмоқда.
Тадбирнинг мақсади:
-Касбий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш
-Техникум директорларининг бошқарув салоҳиятини ошириш
-“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва маҳаллани ривожлантириш дастурларини амалга ошириш
📌Машғулотлар давомида иштирокчиларга шахсий ва касбий ривожланиш тамойиллари, жамоани самарали бошқариш усуллари ҳамда касбий таълим тизимидаги ислоҳотларни бошқарув жараёнларига татбиқ этиш стратегиялари бўйича билим ва кўникмалар берилди.
Тадбирга 600 дан зиёд техникум директорларининг иштироки таъминланмоқда.
