Касбий маҳорат миллий танловига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
2026-02-26 15:35:00 / Янгиликлар

Танловни юқори даражада ўтказиш мақсадида ҳудудлардаги қуйидаги техникумларда ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди:
🔹Қўнғирот Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми;
🔹Ўртачирчиқ тумани 1-сон техникуми;
🔹Тўрақўрғон тумани 1-сон техникуми;
🔹Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармаси тасарруфидаги Шайхонтоҳур тумани техникуми;
🔹Навоий вилояти Навбаҳор тумани 2-сон техникуми.
Семинарлар доирасида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
-танлов жараёнини самарали режалаштириш;
-экспертлар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш;
-баҳолаш мезонларини аниқ ва холис қўллаш;
-танлов босқичларини пухта ташкил этиш;
-саралаш жараёнларида шаффофликни таъминлаш;
-халқаро талабларга мос касбий компетенцияларни шакллантириш.
