Ҳокимият ҳақида
Жиззах − Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилоятидаги шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази[1].
Шаҳар Сангзор дарёси бўйида, Нурота тизмасининг шимолий этакларида, Мирзачўл даштининг жанубий қисмида, 460 м баландликда, Тошкент-Самарқанд темир йўли ва Катта Ўзбекистон тракти ёқасида жойлашган. Майдони 0,1 минг км² (49640 га). 2023-йилнинг 1-апрель ҳолатига Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 483,1 минг кишини, Жиззах шаҳар аҳолиси эса 188,3 минг кишини ташкил этган[2].
Этимологияси
Энг машҳур версиялардан бирига кўра, шаҳар номи сўғдча „Дизак“ сўзидан келиб чиққан бўлиб, „кичик қалъа“ деган маънони англатади[3].
Тарихи
Жиззах Ўрта Осиёдан ўтган бир неча қадимий карвон йўлининг туташган жойида вужудга келган. Ёзма манбаларда илк бор араб географ олимлари ва сайёҳларидан Ибн Ҳавкал ва Муқаддасипларнинг асарларида Уструшонанинг Факнон вилоятидаги шаҳар деб тилга олинади. Шаҳар араблар истилосидан олдин ҳам мавжуд бўлган.
Жиззах ИХ−Х асрларда Сомонийлар, ХИ−ХИИИ аср бошида Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар давлати, ХИВ−ХВ асрларда Темурийлар давлати, ХВИ−ХВИИИ аср 1-ярмида Бухоро хонлиги, ХВИИИ аср 2-ярмидан 1866-йилгача Бухоро амирлигига тобе бўлган.
Шаҳар бир неча марта инқирозга учраб, яна қайта тикланган. ХВИ−ХВИИ асрларда аҳоли ҳозирги эски бозордаги Ўратепага кўчган. ХИХ аср 60-йилларида у ҳам ҳаробага айланган. Кейинчалик яна тикланган. ХИХ аср 2-ярмидан Туркистон генерал губернаторлиги таркибига киритилган. Жиззахда тегирмон, жувозхона, темирчилик устахоналари, кулолчилик корхоналари ва бошқалар ишлаб турган. Шаҳар ХВИ−ХИХ асрларда кўпгина тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган. 1571-йилда Абдуллахоннинг Дашти қипчоқ хони Бобохон ва Тошкент ҳокими Дарвешхон билан Жиззахдаги тўқнашуви шаҳарга кўп талафот етказган. 1866-йил 12−18-октябрда Жиззах қалъаси рус босқинчилари томонидан тўпга тутилиб, вайронага айлантирилган. 1916-йилдаги Жиззах исёнида шаҳар рус мустамлакачилари томонидан яна вайрон қилиниб, аҳоли бешафқат қирилган.
Жиззахда 1920-йиллардан бошлаб янги корхоналар қурилган. 1930-йил маҳаллий хом ашё билан ишлайдиган оҳак заводи, 1932-йил шаҳар электр станцияси, 1942-йилда пахта заводи, 1943-йилда қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлайдиган завод, 1949-йилда ёғ-пишлоқ заводи, 1960-йилда Ўзбекистонда энг йирик бинокорлик материаллари комбинати ишга тушди. Мирзачўл ва Қарши чўлларини суғориш учун полиэтилен қувурлар ва полихлорвинил маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган кимё комбинати (1969), элеватор, ун заводи ва аралаш ем ишлаб чиқариладиган цехдан иборат ун комбинати қурилди (1970). 1971-йилда ғишт заводи ва Тошкент трикотаж фирмаси филиалининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Шунингдек, нон заводи, тикувчилик фабрикаси маҳсулот бера бошлади.
Географияси
Шаҳарнинг майдони тахминан 0,1 минг км² (49640 га). Жиззах Сангзор дарёси водийсида, Нурота тоғларининг шимолий этагида, Мирзачўл даштининг жанубида жойлашган.
Шаҳар Тошкентдан 180 км жануби-ғарбда, Самарқанддан 90 км шимоли-шарқда жойлашган. Жиззах шаҳри эгаллаб турган ҳудуд Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани билан чегарадош.
Иқлими
Иқлими кескин континентал. Январдаги ўртача ҳарорат 1,5°, минимум − 35°, июльда ўртача ҳаорат 28,5°, максимум − 46°.
Муассасалари
Шаҳарда 12 та йирик саноат корхоналари фаолияти олиб бормоқда: „Жиззахдонмахсулотлари“ АЖ, „Жиззах Аккумлятор Заводи“ АЖ, „Жиззакҳ Техтиле“ МЧЖ, „Бўстон олами“ МЧЖ, „Сувоқава“ ДУК, „Ўзбекэнерго“ ДАК, „Ўзтрансгаз“ АК, „Тоза Ҳудуд“ ДУК, Манбаи" ДУК, „Жиззах-Тоштепа Текстил“ МЧЖ, „Жиззах Аккумулятор Заводи Дистрибутор“ МЧЖ, „Мастер Буилдинг Продуcтс“ МЧЖ. Жиззах шаҳрида 32 та мактаб, 155 та мактабгача таълим муассасаси, 51 та кутубхона, 40 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 12 та масжид бор. Шунингдек, шаҳарда 69 та қўшма ва хорижий корхоналар ва 1125 та кичик саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Аҳолиси
Жиззах шаҳар аҳолиси 188,3 минг кишини ташкил этади ва унинг миллий таркиби: ўзбеклар (85,6%), руслар (4,5%), тожиклар (2,0%), татарлар (1,2%), қозоқлар (1,8%), қирғизлар (0,7%) ва бошқа миллат (4,2%) вакиллари.
Тарихий ёдгорликлари
Жиззахда „Сайҳонсой қоятошлари“даги суратлар (4,5 минг йил аввал), энг қадимги одамлар яшаганлиги таҳмин этилаётган „Пешағор ғори“ маданий қатламлари, икки минг − икки ярим минг йиллик тарихга эга „Мозорсой ёдгорликлари“, „Жомонжар ер ости эҳромлари“, қадимги манбаларда тилга олинган Газа, Харакана, Зомин, Собот, Миқ (1,2,3,4,5,6), Марсманда, унданда қадимийроқ хитой солномаларида тилга олинган „Еча шаҳри“ қолдиқлари бўлмиш қадимги қалъалар ва шаҳарлар сақланиб қолган.
Жиззах вилоятида „Темир дарбоза“, „Саъд ибн абу Ваққос“, „Парпи ота“, „Хўжамушкент ота“, „Новқа ота“, „Ўсмат ота“, „Саид Бурҳониддин Қилич“, „Хўжабоғбон ота“ каби кўплаб зиёрат манзиллари ва қадамжолар бор.
2008-йилнинг 10-июн ҳолатига Жиззах вилояти ҳудудида жами 372 та маданий мерос объектлари, шундан 42 та тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 та археологик манзилгоҳлар, 63 та монументал ёдгорликлар (ҳайкаллар, бюстлар, ҳотира майдонлари) „Давлат муҳофазаси рўйхатлари“га киритилган.
Таълими
ОТМ
Жиззах политехника институти;
Жиззах давлат педагогика университети;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали[4];
Қозон федерал университетининг Жиззах филиали[5];
Самбҳрам Университети Жиззах филиали[6].
Спорти
Жиззах узоқ йиллик спорт анъаналарига эга ва профессионал спорт фаол ривожланаётган шаҳардир. Спортни ривожлантириш Жиззах вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Футбол
Шаҳарда „Сўғдиёна“ футбол клуби бор (1970−1972 ва 1975−1976-йилларда „Жиззах“ деб номланган). У мезбон учрашувларини 2015-йилда қайта қурилган ва ҳозирда 11650 томошабинга мўлжалланган кўп мақсадли арена − „Сўғдиёна“ спорт мажмуаси стадионида ўтказади (собиқ „Марказий“ стадиони, „Жиззах“ стадиони).
Машҳур шахслар
Жиззахдан кўпгина машҳур кишилар: Шароф Рашидов − Совет партизан ва давлат раҳбари, ёзувчи. 24 йил давомида Ўзбекистон ССР раҳбари, Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Сергей Лебедев − рус разведкачиси, армия генерали, Россия ташқи разведка хизмати директори (2000−2007), 2007-йил 5-октябрдан МДҲ Бош котиби, шоир Ҳамид Олимжон, Нурали Қобул, адиб Сарвар Азимов, Ўзбекистон халқ артисти Хосият Азимова, 1941−45-йиллар уруши қаҳрамонлари Ж. Тўраев, Е. И. Иванин, Г. М. Губарков, Меҳнат Қаҳрамони Б. Пирматов ва бошқалар етишиб чиққан. Шаҳарда „Жиззах овози“ газетаси мунтазам нашр этилади (адади 2000).
Ҳокимлари
Қобилов Асрор Аскарович (2009-йил мартдан ва 2016-йил 16-сентябрга қадар);
Тўхтаев Абдуқаҳҳор Хасанович (16-сентябрь 2016-йил − 27 апрель, 2017-йил)[9];
Раҳмонқулов Акрам Баритдинович (2017-йил 27 апрель − 2018-йил апрель)[10];
Шукуров Акбар Сафарович (2018-йил 5-апрелдан бошлаб)[11];
Холмуродов Комил Адҳамович (2021-йил 19 январдан бошлаб)[12].
