Қоракўл ва Жиззах ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
2025-09-27 16:10:00 / Янгиликлар
Бугун ва эртага Қирғизистон Республикаси Қоракўл шаҳри ҳокимлиги ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ўртасида манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, биродарлик шаҳарлар муносабатларини ўрнатиш ва Қоракўл ҳамда Жиззах шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузиш мақсадида инфо-тур бўлиб ўтмоқда.

Ҳамкорлик инвестиция, экспорт, туризм, олий таълим, яшил иқтисодиёт ва бошқа соҳаларни қамраб олади.
🌍 “Қоракўл – бизнес ва ҳаёт учун қулай” халқаро форумида Жиззах шаҳар ҳокимлиги делегацияси таркибида Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Суюн Силлиев иштирок этмоқда.
💬 Форум давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.




