Хитой савдо уюшмаси вакиллари билан бизнес учрашув ўтказилди
2025-09-27 14:05:00 / Янгиликлар
Бугун Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Зафар Азимов, Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ва Хитойнинг Ченгду шаҳри “Ронг” савдо уюшмаси вакиллари иштирокида муҳим бизнес учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида автомобилсозлик, тўқимачилик, ахборот технологиялари, замонавий қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро фикр алмашилди.
📌Шунингдек, хитойлик тадбиркорларга Жиззах шаҳри ва вилоятидаги инвестицион муҳит, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги кенг кўламли бизнес имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
🤝 Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича келгусидаги режалари ҳақида келишиб олди.





