Жиззах шаҳрида раҳбарлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2025-09-25 14:30:00 / Янгиликлар
Бугун Жиззах шаҳри Политехника институтида ёшларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишга қаратилган муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси маслаҳатчиси Собур Муродов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Абдулазиз Муминов, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев ҳамда вилоятимизнинг фаол ёшлари иштирок этишди.
💬 Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва муаммолар юзасидан очиқ мулоқот олиб бордилар. Раҳбарлар томонидан эса уларнинг таклиф ва ғоялари тингланиб, аниқ ечимлар бўйича тавсиялар берилди.
✅ Учрашувнинг асосий мақсади ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини жойида ҳал этишдан иборат бўлди.






