Жиззах шаҳар ҳокими томонидан саноат корхоналари фаолияти ўрганилмоқда
2025-09-12 15:25:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов Жиззах махсус иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият юритаётган “Сифатли Соф Пўлат” МЧЖ ҚК нинг иккиламчи металлни қайта ишлаш ва металл (арматура) маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд технологиялар билан яқиндан танишилди, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди ва тадбиркор билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди, мавжуд муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди ҳамда корхонанинг келгусидаги режалар, янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича фикр алмашилиб, фаолиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.







