Давлат фуқаролик хизматчиларини китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида вилоятимизда кенг қамровли маънавий-маърифий акция ташкил этилди
2026-02-18 12:50:00 / Янгиликлар

Давлат фуқаролик хизматчиларини китобхонликка кенг жалб этиш, улар орасида мутолаа маданиятини юксалтириш, бадиий асарлар ўқишни тарғиб қилиш орқали ватанпарварлик, инсонийлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоятимизда кенг қамровли маънавий-маърифий акция ташкил этилди.
Вилоятда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” учун “Китобхон давлат хизматчиси” акцияси юқори савияда ўтказилди. Мазкур ташаббус хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни доимий равишда ўқиш ва ўз устида ишлашга ундаш, хизмат фаолиятида маънавий баркамолликни таъминлашга хизмат қилди.
Акция вилоят ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этиб, ўз билим ва мутолаа савиясини намоён этдилар. Иштирокчилар томонидан турли жанрдаги адабиётлар харид қилиниб, ушбу китоблар кутубхона фондига беминнат топширилди. Бу эса нафақат ходимлар, балки кенг китобхонлар оммаси учун ҳам муносиб маънавий совға бўлди.





